yangiliklar

Марказ ўзбек тили мажбуран ўргатилмайди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 70 га яқин мутахассис ишлайди.

Марказ мамлакатимизда ўзбек тили нуфузини янада ошириш мақсадида ташкил этилган .
Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябда имзоланган «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан ташкил этилган.
Муассасанинг Республика бўйлаб 13 та ҳудудда филиаллари ташкил этилган бўлиб, ходимлар марказдан назорат қилинади, марказ тасдиғи билан танланади.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 70 га яқин мутахассис ишлайди.
–Марказимизда таълим тури икки хил шаклда : масофавий ва анъанавий тарзда амалга оширилади,–дейди марказ матбуот хизмати раҳбари Умида Файзуллаева.– Тингловчилар уч ой давомидаги ўқув курсида таҳсил олишади. Ўқув жараёнлари якунида уч босқичли имтиҳон : иншо, оғзаки савол жавоб, тест топширишади. Тингловчилардан ўзбек тилида равон гапириш талаб этилади. Имтиҳонлар якунида тингловчилар юз баллик мезонда баҳоланади. Эллик беш балдан юқори тўплаган тингловчилар ўзбек тилини билиш тўғрисидаги махсус сертификат билан тақдирланади.


Айни вақтда марказда ўзга миллат вакиллари, ўзбек тилини ўрганувчи 80 нафарга яқин тингловчи таҳсил олмоқда. Масофавий таълим олувчилар ҳам мавжуд бўлиб улар тил билиш кўникма ва даражаларига қараб алоҳида гуруҳларга ажратилган. Шунингдек марказ директори Иномжон Азизов бошчилигида лотин ёзувли ўзбек алифбосининг ўзгаришлар хронологияси ва алифбони жамоатчиликка тез ва осон сингдириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Мақсад ўзбек тилини мажбурий ўргатиш эмас, тингловчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўзбек тили ўргатилади.
Марказда лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзуви, ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилган. Ўқув жараёнлари икки хил тартибда амалга оширилади. Дарслар давлат ташкилоти ходимлари учун ва кенг аҳоли қатлами учун мўлжалланган. Ўзга миллат вакиллари ва ўзбек тилини ўрганувчилар учун «Ўзбек тили», чет элликлар учун «Қизиқарли ўзбек тили» курслари фаолияти йўлга қўйилган. «Ўзбек тили ва адабиёти», «Ўзга тиллиларга ўзбек тили» йўналишларида қайта тайёрлов курслари фаолият юритади.
Марказда савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига давлат тилида ном бериш хизмати ҳам фаолият юритмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  Top.Mail.Ru