yangiliklar

Ўзбек тили фани ўқитувчи «МДҲнинг энг яхши ёш олими-2021» деб топилди

Айтиш керакки, Ушбу танлов Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Танлов 21 та йўналишда иш олиб боради. Ушбу танловда МДҲ давлатларининг иқтидорли талабалари, тадқиқотчилар қатнашишлари мумкин.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Файзулло Яхёев Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» Халқаро танловида 14 та мамлакат ичида Филология йўналишида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди.

Файзулло Яхёев мактабда ўқувчиларга сабоқ бериш билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий университети 2-босқич магистрантидир.

ЎзМУ адабиётшунослик кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор, Ҳамидулла Болтабоев илмий раҳбарлигида «ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек навоийшунослиги масалалари (Тўхтасин Жалолов илмий мероси мисолида) мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Ҳозирга қадар 100 дан ошиқ илмий-публицистик мақолалари, тезислари халқаро, республика миқёсидаги нашрларда эълон қилинган, тўпламларга киритилган. Ёш тадқиқотчи Республика Ёш олимлар кенгаши аъзоси ҳамдир. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  Top.Mail.Ru