Шароф Рашидов ёдгорлик музейи
Ушбу музей 1992 йил 6 ноябр куни Атоқли давлат арбоби ёзувчи Шароф Рашидовнинг 75 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан Шароф Рашидов ёдгорлик музейи Жиззах вилоятига тақдим қилинди.
2017 йил 27 март Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори эьлон қилинди.Ушбу қарорга эьтиборан ушбу музей қайтадан замон талабларига мос қилиб реконструкция қилинди.
1. Шароф Рашидов 1917 йил 6 ноябрда Жиззахда Совунгарлик маҳалласида оддий деҳқон оиласида дунёга келди. Отаси Рашид бобо Ҳалилов дастлаб “Қизил карвон” (хозирда Ҳамроқул Носиров) номидаги жамоа хўжалигида узоқ йиллар меҳнат қилди ва бу даврда пахтачиликда ишлаб, катта обрў-эътибор қозонган пахтакор эди. Онаси Қўйсиной буви уй бекаси эди. Болаларини тарбияси билан жиддий шуғулланар эди.
Шароф Рашидов дастлабки билимини Наримонов номли етти йиллик тўлиқсиз ўрта мактабда таҳсил олади (ҳозирда Шароф Рашидов). 1933 йил ўрта мактабни яхши баҳоларга тугатган Шароф Рашидов Жиззах педагогика билим юртига ўқишга киради.
У ўқиш мобайнида билим юртини комсомол комитетининг биринчи секретари вазифасини аъло даражада бажарди. 1936 йилда билим юртини тугатади ва 1937 йилгача мана шу ўзи ўқиган Наримонов номли мактабда ўқитувчилик билан ўз иш фаолиятини бошлайди.
а).Мана бу ерда Ш.Рашидовнинг отаси Рашид Халиловнинг портрети ва оналари Қўйсиной Халилованинг портерити бўлиб, Хамза мукофоти совриндори рассом П.А.Болабонов, М.М.Степонянц томонидан яратилган ва Ш.Рашидовнинг афтобиёграфияси, таржимаий холи, шахсий варақалари ва уруш даврида ёзган , ота ва она шеьри. Шароф Рашидов саьнатга шинаванда инсон бўлган, бўш пайтлари дутор чалиб турганлар,шахсий дуторлари, оила аьзолари томонидан тағдим этилган “Қурьон” китоби ва Наримонов номли мактаб тасвири тушурилган сурат, 1925 йилда мактаб ўқувчилари билан яни синфдошлар орасида тушган суратлари ёритилган.
в). Ш.Рашидовнинг талабалик даврида тушган суратлари бўлиб, Хамза мукофоти совриндори П.А.Болабонов, М.М.Степонянц рассомлари томонидан ишланган портрети.
г). Шароф Рашидов дастлабки билимини Наримонов номли етти йиллик тўлиқсиз ўрта мактабда таҳсил олган пайтидаги мактаб кўриниши, ташқи ва ички кўриниши ва талабалик пайтида тушган сурати,Самрқанд Давлат Дорилфунун институтнинг ташқи кўриниши.
2. Ш.Рашидов ўз билимини мустаҳкамлаш мақсадида 1938 йилда Самрқанд Давлат Дорилфунун институтининг филология факультетига ўқишга кирдилар. Ш.Рашидов талабалик йилларидаёқ журналистикада қалам тебрата бошлайди.
а). Мана бу ерда Шароф Рашидовнинг Самрқанд Давлат Дорилфунун институтининг филология факультетида ўқиб юрган пайтида курсдошлари билан тушган сурати ва талабалик даврларида тушган суратларидан намуналар.
в). Шароф Рашидов 1941 йилда Дорулфунунни муваффақиятли тугатилар. 1941 йил иккинчи жаҳон уруши бошланади.
Шароф Рашидов биринчилар қаторида август ойидаёқ журналистик қаламини қуролга алмаштириб ватанни ҳимоя қилишга жўнаб кетади. У Шимолий-Ғарбий фронтнинг 38 ўқчи бригадасининг сиёсий раҳбари сифатида иш олиб боради.
1942 йилда Шароф Рашидов оғир ярадор бўлиб, ватанига қайтиб келади, бу вақтда Шароф Рашидовнинг икки қовурғаси синади, бир буйрагини олиб ташлашади. Ана шундай ярадор бўлиб келган Шароф Рашидов Жиззахдаги собиқ Ленин номли ўрта мактабда ҳам ўқитувчи, ҳам мудир бўлиб ишлай бошлади.
Мана бу ерда Шароф Рашидов портретлари бўлиб Хамза мукофоти совриндори П.А.Болабонов, М.М.Степонянц рассомлари томонидан амалга оширилган. Шароф Рашидов уруш пайтида дўстлари томонидан берилган сувинер совға.
г). Шароф Рашидов талабалик даврларида кўплаб мақоллар ва шеьрлар ёзиб турар эдилар, бунга мисол қилиб ўша пайтларда Самарқандда чиқадиган собиқ “Ленин йўли” газетасининг Алишер Навоий ҳақидаги “Улуғ идеал” мақоласи “Саҳрода сайл” мақоласи, “Ғайрат” мақоллари бунинг ёрқин мисолидир. Шароф Рашидов дорилфунунда ўқиш билан бир қаторда собиқ иттифоқ давридаги “Ленин йўли” газетасида муҳаррир вазифасида ўз иш фаолиятини давом эттирди. Мана бу ерда қаламкаш дўстлари ва шоирлар билан тушган суратларидан намуналар.
Шароф Рашидов жамиятимизни мустаҳкамлашда ҳар тамонлама ҳисса қўшганлардандир.
3). а).1944 йилда Шароф Рашидов Самарқанд вилояти Фирқа қўмитасининг котиби қилиб сайланади. Самарқанднинг халқ хўжалигининг ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади. Буни мана бу ерда кўрсатилган фотосуратлар, фотонусхалардан ҳам билишимиз мумкин.
1947 йил 10 ноябрда бўлиб ўтган Марказий Комитет буюроси Шароф Рашидовнинг Тошкентда чиқадиган “Қизил Ўзбекистон” газетасини масъул муҳаррири олдида жуда қийин ва мураккаб вазифалар турар эди. Малакали журналист кадрлар, қоғозлар, босма машиналари ва бошқа техник ускуналар етишмас эди.
“Қизил Ўзбекистон” редакциясида ҳам ходимларнинг руҳига жиддий таъсир кўрсатган уруш оқибатлари ҳар нафасида сезилиб туради.
Тинимсиз меҳнат, янгиликка интилиш, ўткир ташкилотчилик қобилияти ижодий ишга интилиш, ходимларга шахсий намуна кўрсатиш хислатлари Шароф Рашидовни заковатли ва истеъдодли муҳаррир даражасига кўтарди.
Шароф Рашидов 1949-50 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси этиб тайинланади. Ижодкорларнинг мураббийси бўлди.
в). 1959 йил Шароф Рашидов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари деб сайланди. Секретарлик фаолияти давомида ҳам доимо ҳалқ билан яшайди.
г). Шароф Рашидов бутун умри давомида Ўзбекистонни гуллаб яшнашига катта ҳисса қўшади. Шаҳарлар билан бир қаторда қишлоқларни газлаштиришга ҳам катта эътибор беради.
4). а). Шароф Рашидовнинг бевосита раҳбарлигида Ўзбекистоннинг минглаб гектар чўл ва қуриқ ерлари боғу бўстонлар, ям-яшил пахтазорларга айлантирилди. Қақраб ётган чўллар булбуллар масканига айлантирилди.
в). Ўзбекистоннинг чекка қишлоқларига ҳам газ қувурлари етиб борган.
1979 йилда Московада ўтказилган ҳоккей бўйича Европа ченпионатига, 1980 йил бўлиб ўтган олимпиадага фахрий меҳмон сифатида таклиф қилинди. Европа чимпионати ва олимпиададан берилган эсталик совғалар бунинг ёрқин мисолидир.
г). Шароф Рашидовнинг бутун фаолияти аввало она Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган эди. Бугунги кунда эришган буюк бахтимиз мустақиллик асрий орзумизни ушалганлигидан далолатдир. Шубхасиз шу мустақиллик кунларини Шароф Рашидов ҳам орзу қилган эди.
1966 йилда Тошкентда кучли ер силкиниши бўлиб, шаҳарни вайрона қилди. Шароф Рашидов Тошкентни жуда севар эди. Шунинг учун Шароф Рашидов қўшни республикаларнинг ёрдами билан бевосита раҳбарлигида Тошкент янги замонавий шаҳарга айланди.
У Тошкентни бутун дунёни энг гўзал шаҳарларидан бирига айлантиришга ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам Тошкентнинг энг катта кўчаларидан бирига Шароф Рашидов номи берилди.
Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Тошкент метросини қуриш Шароф Рашидов фаолиятининг муҳим қирраларидан бирини ташкил этади. Замонавий ер ости қатнови воситаларини қуриш учун кўпдан кўп хизматлари сингди.
5).а). Чирчиқ ва Бекобод, Ангрен ва Олмалиқ, Нукус ва Хўжайли, Гулистон ва Янгиер, Жиззах ва Чинбой, Денов ва Навоий, Зарафшон ва Ширин, Ульянов ва Гагарин шаҳарлари шулар жумласидандир.
Шароф Рашидов қаерда бўлмасин Ўзбекистоннинг равнақи учун курашди. Ўрта Осиёда ягона вилоятимиздаги Аккумлятор заводи пластмасса завод цеминт заводлари уй-жой қурилиш комбинатларини қурилишига рахбарлик қилди.
в). Ўзбекистон Марказий Комитети ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси шуни таъкидлайдики, Ўзбекистон Геология вазирлиги ва Ўзбекистон олтин комбинати олтин ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг металл хом ашё базасини кенгайтириш бўйича бир қатор тадбирларни амалга оширдилар. Кейинги йилларда йирик олтин конлари ишга туширилди. Шу билан бирга Маржонбулоқ олтин конлари яна ҳам чуқур ўрганилди.Мана бу ерда кончилар томонидан берилган совғалар.
г). Шароф Рашидов собиқ иттифоқ делегацияси билан жаҳоннинг кўпгина 33 мамлакатларида хорижий сафарларда бўлди. Жазоир, Чили, Австрия ва бошқа мамлакатлар бунга мисол бўла олади.
Шароф Рашидовнинг бутун фаолияти аввало она Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган эди. Бугунги кунда эришган буюк бахтимиз мустақиллик асрий орзумизни ушалганлигидан далолатдир. Шубхасиз шу мустақиллик кунларни Шароф Рашидов ҳам орзу қилган эди. Мана бу ерда Ҳиндистондан ва фазогирлар томонидан берилган совғалар.
6). Бу ерда эса Шароф Рашидовни Самарқанд Давлат Университети томонидан ,Қарақалпоғистон республикаси томонидан берилган совғалар.
а). Шароф Рашидов кўпгина чет эл мехмонларини ташрифи кутиб олиш маросимлари ва Шароф Рашидовга чет элликлар томонидан берилган номларига берилган мақолаллардан намуналар.
в). Жиззах вилояти Дўстлик туман шифохонаси қурилишида Шароф Рашидовнинг хиссалари бор, янги мактаблар бунёт этишда ва тадбирларда ўқувчилар орасида ҳам бўлиб турар ва таьлим раҳбарлари билан ҳам учрашувлар олиб борар эдилар.
г). Шароф Рашидов чет эл рахбарлари яни президентларни шахсан ўзлари иштирокида кутиб олинарди, мехмондўст ўзбекнинг мехридан баҳраманд бўлишар эди. Индонезия президенти Сухарко, Франция президенти Франсуа Макмиланни кутиб олиш маросимларидан намуналар.
7). Шароф Рашидов Ўзбекистонга раҳбар бўлган пайтларида ўз куч ғайратини аямай Ўзбекистонни дунёга танитди. Шунинг учун ҳам Шароф Рашидов дунёга танилди.
а). Маданият, маориф ишларини юқори чўққиларга кўтарди. Бир қанча маданий-маърифий масканлар вужудга келди.
Шароф Рашидов бадиий ижодига 30-40 йилларнинг охирларида кириб келди. Самарқанд Давлат Дорулфунунининг талабаси бўлган даврида шеърият ва журналистикада қалам тебрата бошлади.
1938 йил собиқ иттифоқ “Ленин йўли” рўзномасининг 8 март сонида “Санъатинг кулсин” шеъри босилди. Шундан кейин унинг шеърлари матбуот юзини кўра бошлади. Шароф Рашидов шеърларини жамлаб 1945 йил “Қаҳрим” номи остида китобхонларга тақдим этди. Осиё ёзувчилари билан Масквада декада семинари бўлиб ўтади. Унда кўпгина чет эл ёзувчи ва шоирлари қатнашишади. Шароф Рашидов кўплаб хайкалтарошлар билан ҳам учрашувлар олиб борарди ва уларни ишларидан баҳраманд бўлардилар.
в). Шароф Рашидов Ўзбекистоннинг Мудофаа Кучларини мустаҳкамлашда катта ҳисса қўшган. У Туркистон Ҳарбий Округи, Ҳарбий Кенгаши машқларида иштирок этарди.
Шароф Рашидов фазогирлар ҳаётига ҳам алоҳида эътибор берар эди. Иттифоқда ҳаттоки бутун дунёда биринчи маротаба фазони забт этган Юрий Алексиевич Гагариннинг Тошкентга келиши, А.Леонов билан суҳбати, Ўзбекистонлик фазогир В. Жонибековнинг Марказий комитетда бўлиши фикримизнинг далилидир.Мана бу ерда суратлардан намуналар.
г). Шароф Рашидов фақат Ўзбекистонликлар эмас, балки Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқлари орзу қилган кинофестивали ташаббускорларидан бири эди. Бундан ташқари кўпгина бошқа мамлакатлар билан алоқани мустаҳкамлаган ва дўстлик ришталарини боғлаган эди.
Осиё ва Африка халқларининг тараққиёти учун ҳам ўз вақтида кўп меҳнат сарфлади. Тошкент халқаро кинофестивалининг ташаббускори ҳам шу киши бўлган. Бундан ташқари кўпгина мамлакатларга дўстлик сафари билан бориб, ўзининг муносиб изини қолдирган. У шарқнинг ифтихори эди. Шароф Рашидов Ўзбекистоннинг равнақи учун бор кучини аямади. Ўзбекистонни жаҳонга таништиришга, унинг иқтисодини, санъатини, фан-техника маданиятини ривожлантириш чет мамлакатлар билан бўлган муносабатларни ўрнига қўйиши алоҳида таҳсинга сазовордир.
8). а). Шароф Рашидов ўзбекнинг бойлиги пахтани ривожлантиришда беминнат хиссалари катта, ўша давр қийинчилик пайтида ҳам пахта сиёсатига хеч ким бефарқ ва беэьтибор қарамасди, шунда Шароф Рашидов халқини бирлаштирган ва пахтани ривожлантиришга унимдорлигини ошириш навларини кўпайтириш ва этиборни кўчайтиришга масалани қаратган Жиззахни пахтасини етиштиришда у кишини тоғалари Ҳамрақул Носировни ҳам хиссалари катта деб биламиз .
в). Шароф Рашидов Ўзбекистонда лимонарияни ривожлантиришда кўпгина олимлар билан ҳам учрашиб турар эди. Ҳозирда мустақил Ўзбекистонимиз янада гуллаб яшнамоқда.
г). Ш. Рашидов раҳбарлигида сиёсий учрашувлардан ташқари адабиёт намоёндалари билан ҳам тез-тез мулоқатда бўлиб турар эди. Шароф Рашидов ҳинд ҳалқи билан яқин алоқада бўлиб келган. 1965 йилда Ҳиндистон сафарида бўлган. Сафар чоғи Ҳиндистон халқининг ҳаёти, бой маданияти, санъати ва адабиёти билан танишди.”Кашмир қўшиғи”қиссасида баҳодир Бамбурнинг гўзал Наргизга бўлган муҳаббати куйланади. Эрк учун курашувчилар бу йўлда халқни бирлаштира олсалар улар ғалаба қозонадилар.
Кашмир халқининг қадимий севги достони асосида “Кашмир қўшиғи” асари қарийиб 56 та тилга таржима қилинган. Бу асар “Кашмир афсонаси” номи билан Москва театрида ва Тошкентдаги Навоий номли опера ва балет театрида саҳналаштирилди.
9). а). Иккинчи жахон уруши йилларидан кейинги вақтларда қуриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш қўшимча сув манбаларини топиш ҳисобига қишлоқ маданиятини кўтаришга интилди.
Бу йўлда ялпи ташаббускорлар, фидойи кишилар тобора кўпайиб борди. Шароф Рашидовнинг 1951 йилда китобхонларга тақдим этган “Ғолиблар” қиссаси ана шу мавзуга бағишланган. “Ғолиблар” китобини қардош ҳалқлар билан бир қаторда бир қанча хорижий халқлар тилларига ҳам таржима қилинган.”Ғолиблар” романида Ойқиз билан Олимжоннинг қизғин баҳс сухбати беихтиёр кўз олдимизга келади. Чўлларга сув чиқариб янги боғ-роғлар, экинзор, пахтазорлар бунёд этаётган азаматларни тараннум этади. Меҳнатга янгича муносабат, янги ҳаёт жозибаси, қаҳрамонларнинг фикр ва туйғулари, ички дунёси, икки ёшнинг мусаффо муҳаббати ҳаққоний ва шоироно тасвирланадики Ойқиз ва Олимжон каби ёқимли сиймолар кўз олдингиздан кетмайди.
“Икки дил достони” асари Бедилнинг “Комде ва Мудан” асари асосида яратилган.
Шароф Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” асари Жиззах қўғирчоқ театрида ҳам саҳналаштирилган.
“Ғолиблар” китобидан кейин 1958 йилда “Бўрондан кучли” асарини ёзган. Бу китобни ҳам ўзбек китобхонлари билан бир қаторда қардош халқ китобхонлари ҳам илиқ кутиб олдилар.Мамлакатимиздаги ва чет эллардаги кўпгина халқларнинг тилларига таржима қилинган.Адабиётнинг олтин хазинасидан муносиб ўрин олган асардир.
1964 йилда “Қудратли тўлқин” асари ёзилган бўлиб, уруш воқеалари акс эттирилган. Унда давримизнинг ижодий мазмуни очилган. Республиканинг ёш ишчилар синфи умумхалқ интилишларининг қудратини ўзида ифодалайди. Ёзувчи уларни алоҳида меҳр билан тасвирлаган. Ш.Рашидов “Қудратли тўлқин” асарида чинакам инсон характери қийин шароитлар ичида, уларни енгиб ўтиш жараёнларида, ёмонликка қарши аёвсиз курашларда шаклланишини кўрсатади, маьнавий соғломликни улуғлайди, сохта одамлар билан кураш йўлини ёқлайди.
Шароф Рашидов ижодининг охирги маҳсули сифатида 1978 йилда нашрдан чиқартирилган “Дил амри” китобини кўрсатиш мумкин. “Дил амри” янги қиссаси ўзбек прозаси учун томомила янги материал асосида ёзилган. Асар тарихи Новгород областининг кичкинагина қишлоғи Берёзовкада кечади.Муаллиф бизни оғир уруш даврига олиб киради, фашизмга қарши кураш йилларида ўзи жанг қилган ерлар билан таништиради. Қон-қардош халқларнинг тақдирлари мамлакатимизда бир-бирига чамбарчас боғланиб кетгани ҳақидаги буюк ғоя қиссанинг бош мазмунини ташкил этади. “Дил амри” қиссаси ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишига хизмат қиладиган нодир асардир. Берёзовка қишлоғи билан боғланган кишиларнинг машаққатли ҳаёти ҳақидаги содда ҳикоядир. Шароф Рашидов бастакорлар билан яқин алоқада бўлган, Шароф Рашидовнинг ўндан ортиқ шеърларига куй басталаниб, куйланган.
в). Шароф Рашидов оила аьзолари.
Шароф Рашидов шахсан ўзлари, у кишининг рафиқалари Хурсаной Рашидова.Оиланинг тўнғич фарзанди Рашидова Сайёра Шараповна Тошкент Полимарлов илмий текшириш институти директори ва президент ҳузуридаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимини бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатган. Хозирда Жиззах вилояти Зомин тумани депутати нафақада булсаларда институтда ўзларидан мамлакатни равнақига хисса қўшиш мақсадида етук кадрлар етиштириб бермоқдалар. У кишининг турмиш ўртоғи Адҳам Мўминов Тошкент физик ядро институтида академиги, ўғли Анвар Мўминов Ўзбекистон Фанлар Академиясида Академик.
Рашидова Гулнора Шароповна Биология фанлар номзоди, турмиш ўртоғи Абдулазиз Комилов Ташқи ишлар вазирлигида иш олиб борадилар. Ўғли Донёр Комилов Рассия федерацияси “Лукойл” фермаси банкининг мувони вазифасида ишлайди. Рашидова Ёрқиной Шариповна турмуш ўртоғи Алишер Воҳидов билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Ўзбекистон вакили сифатида иш олиб боришган. Хозирги кунда Ўзбекистон вакили сифатида иш олиб боришган. Хозирги кунда Ўзбекистонни Америка ООН вакили.Рашидова Дилором Шариповна техника фанлари номзоди, турмуш уртоғи Толиб Мўминов физик ва математика фанлари доктори, набиралари Алишер ва Искандар. Оиланинг ёлғиз ўғли Рашидов Илхом Шаропович Юридик фанлар номзоди, турмуш ўртоғи Тамара Камолова, фарзандлари Нигора ва Севара Шаропова. Рашидов Илхом Шаропович Ўзбек рангли металл концернида олтин сотиш бўйича бўлим бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келган.
г). Шароф Рашидов 1983 йил 31 октябрда вафот этди. Шароф Рашидов 3 ноябр куни 66 ёшларида дафин этилди. Бу инсонинг ҳаёт йўлида қилган яхши самарали ва савобли ишларини кимлардир кўролмаслик йўлида иш фаолиятларига нисбатан туҳмат, қоралаш, бўҳтонлар ёғдиришди ва энг ачинарли томони ёнида турган дўст, ватандош биродарлари бу инсоннинг камтаринлигидан фойдаланиб ватанпарвар, халқсевар инсонга нисбатан кўнгил хиралик бўлди. Хозирда Шароф Рашидов қабрлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг Чиғатой қабристонига дафн этилган. Мана бу ерда Шароф Рашидовни охирга йўлга кузатиш маросимлари хақида маьлумот оласиз.
10). а). Биринчи президентимиз И.А.Каримов бу инсонга чексиз хурмат эҳтиромларини билдирдилар ва Шароф Рашидов ёдгорлик музейини 1992 йил 6 ноябрда таввалудининг 75 йилиги муносабати билан ёдгорлик музейи ташкил қилинди. Шароф Рашидов ижод маҳсули сифатида асарлари, роман ва қиссалар, поэзиялари бир неча тилларга таржима қилинди ва пок рухлари абадий сақланди, келажак авлодларга мерос бўлиб қолди. Мана бу ерда Шароф Рашидовнинг ёдгорлик музейини 1992 йил 6 ноябрда таввалудининг 75 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган юбелийи хақида сўз юритилади.
Нотинч Рух
Бу шундай бевафо дунё,бу ҳаёт
Тунда туғишганинг тонгда етти ёт
Балки,тақдир шудир,балки шу қисмат,
Биздан рози бўлинг,руҳи нотинч зот!..
Борингизда бизга бўлдингиз Ота,
Йўғингизда йўқдан қидирдик хато.
Беайб парвардигор,дейдилар хатто
Биздан рози бўлинг,руҳи нотинч зот.
Ҳали тупроғингиз совумай туриб
Руҳингиз йиғлатдик қабрингиз суриб!
Чиғатой томонга кеттингиз юриб
Биздан рози бўлинг руҳи нотинч зот!..
Сизни алқаганлар бир ҳалқ, бир денгиз,
Сизни қарғаганлар-жўраларингиз,
Сизни адо қилган тўраларингиз,
Биздан рози бўлинг руҳи нотинч зот!..
Сизни золим десак,ранжир адолат,
Фаришта десак ҳам,кўнгил хижолат,
Сиз одам-омадли,гоҳи беомад,
Биздан рози бўлинг руҳи нотинч зот!..
Ким бўлманг,Сиздан шу юрт бизга мерос,
Йўқчилик-тўқчилик не бўлса рўй-рост,
Энди тупроқ Сизни айласин эьзоз,
Биздан рози бўлинг руҳи нотинч зот!..
Шоҳларга ҳамиша хушомад зомин,
Кўзин ёғин ялаб,сотарлар номин,
Шеьрим ҳам тугади Ўзбекча омин
Биздан рози бўлинг руҳи нотинч зот!..
Мухаммад Юсуф шеьри
в). Шароф Рашидовнинг суратларига ишланган портрети бўлиб рассом Д.Пачуашвили томонидан 1974 йил амалга оширилган.
г). Бу бўлимда Шароф Рашидов ёдгорлик музейини 1992 йилдаги кўриниши
ва 2017 йилдаги музей биноларини суратларидан намуналар.
Мана бу ерда Навоий кон металлургия заводи томонидан берилган
Портретини рассом Вико томонидан таьсвирланган. Шароф Рашидов
Тошкентда иш столида тушган суратлари бўлиб Шароф Рашидов ўз даврининг муносиб орден ва медаллар билан мукофатланган, 2 марта социалистик меҳнат қаҳрамони, ўн марта собиқ иттифоқ Ленин ордени, Октябр революцияси, Меҳнат Қизил байроқ ордени ва кўпгина медаллар билан мукофотланган собиқ иттифоқ даврида Ленин мукофоти лаурети унвонига ҳам сазовар бўлган.
Мана бу ерда Шароф Рашидовни буюсти бўлиб буюк хайкалтарош Мухтор Мусабоев томонидан тағдим қилинган.
Мана бу ерда Тошкентдан саьнат ва тарих музейларидан берилган мис идишлар.
Шароф Рашидов йирик корхоналарни ташкил этишда катта ҳисса қўшганлиги учун нуфузли муносиб тақдирланган. дини қурилишига рахбарлик қилди.