Қанқа комплекс экспедицияси қайта тикланди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология марказининг Қанқа комплекс экспедицияси олдига 2021 йилда Қанқа ёдгорлигидаги археологик изланишлар ёдгорликнинг ўрта асрлар даврига оид юқори маданий қатламларини ўрганиш вазифаси қўйилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология марказининг Қанқа комплекс экспедицияси олдига 2021 йилда Қанқа ёдгорлигидаги археологик изланишлар ёдгорликнинг ўрта асрлар даврига оид юқори маданий қатламларини ўрганиш вазифаси қўйилган эди.

Археологик изланишлар давомида экспедиция аъзолари томонидан Қорахонийлар даврига оид ўзига тўқ кишининг турар-жой хонадони қолдиқлари очилди. Турар-жой деворлари фундаментига 2-4 қаторгача пишиқ ғиштлар терилиб, юқори қисми синч услубида қурилган. Хонадоннинг айрим хоналари, шунингдек, коридор поллари ўз даври учун қимматбаҳо ҳисобланган пишиқ ғиштлар билан қопланган. Хоналарнинг айримларига пишиқ ғиштлардан махсус ювиниш жойлари ҳам мавжуд бўлган.

комплекс экспедицияси

Олиб борилган тадқиқотлар давомида, шунингдек, маҳсулотлар сақлашга мўлжалланган ер остига қилинган махсус хона ҳам очиб ўрганилди. Мазкур иншоот қадимда аждодларимизнинг маҳсулотларни сақлаш усуллари ҳақида маълумот бериб, ўзига хос “музхона” – музлатгичлар яратишганлиги ҳақида маълумот беради. Ушбу ер ости “музхона”да маҳсулотлар сақланган идишлар билан биргаликда Қанқа аҳолисининг савдо алоқаларидан далолат берувчи чиғаноқдан ясалган махсус идиш ҳам топилди.

комплекс экспедицияси

Тадқиқотлар давомида қайд этилган топилмалар Қанқа шаҳри қадимги Тошкент воҳасида жойлашган Буюк ипак йўлидаги йирик марказлардан бири бўлганлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  Top.Mail.Ru